ЗАҲАРЛОВЧИ МОДДАЛАР — душманнинг аскарлари, ҳайвонлари, шунингдек, озиқовқат, жанговар техника, кийимкечакларини заҳарлаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар. 3. м. ҳаво орқали бинолар, турар жойлар, пана жойларга тарқалиб, улардаги одамларга шикает етказади. 3. м. нинг шикастлантириш хусусияти ҳавода, турар жойларда ва турли нарсаларда узоқ вақт сақланади. Буғлари шамол орқали жуда катта ҳудудга тарқалади. 3. м. дан шикастланиш заҳарланган ҳаводан нафас олиш, у моддаларнинг кўз, тери ва кийимга тегишли, заҳарланган овқат ёки сувни истеъмол қилиш ва б. орқали рўй беради. Лекин 3. м. заҳарланиш зичлиги етарли бўлгандагина одамларга шикает етказа олади. 3. м. суюқ ҳолда жойларга сепилганда, уларнинг майдон бирлигига тўғри келадиган миқдори заҳарланиш зичлиги деб аталади ва ҳар квадрат метрга тўғри келадиган граммларда ифодаланади. 3. м. киши организмига таъсир этиш хусусиятига кўра организмни умумий заҳарлайдиган, нерв тўқималарини фалажлайдиган, тери касалликлари пайдо қиладиган, бўғувчи, ёш оқизадиган, баданни яллиғлантирадиган ва б. турларга бўлинади. Нерв тўқималарини фалажловчи 3. м. га зарин, зоман, табун; тери касалликларини пайдо қиладиган 3. м. га иприт, люизит; организмни умумий заҳарлайдиган моддаларга цианид кислота, хлорциан, фосфин; бўгувчи моддаларга фосген, дифосген ва б. киради. Бу бўлиниш аслида нисбийдир, чунки аксарият 3. м. кўп томонлама таъсир этиш хусусиятига эга. Халқаро ҳуқуқ 1925 й. даги Женева баённомаси билан урушларда бўғувчи, захарловчи газ ва бактериологик воситаларни қўллашни тақиклайди. 3. м. дан мудофаа қилиш учун дезактивация шароитларига амал қилиниши керак. Қўшин турларида шахсий таркиб учун қилинган пана жой, қазилма ўралар, қазилма йўллар дегазациялаштирилиши ва шахсий таркиб махсус кийимлар билан таъминланиши лозим (яна қ. Оммавий қирғин қуроллари).
Азиза Эркахўжаева.