ЗАҒЧАКЎЗ (Myosotis L.) — говзабондошлар оиласига мансуб бирикки йиллик, баъзан кўп йиллик ўтлар туркуми. Барги кетмакет жойлашган. Гули— гажак тўпгул, ҳаворанг (чала очилгани пушти). Чангчиси най ичида. Меваси — тўрт бўлакчали данак. Ер юзида 40 га яқин тури бор (кўп турлари манзарали ўсимлик сифатида экилади), шундан Ўзбекистонда 4 тури адир ва тоғ зоналаридаги сернам, соя жойларда кўп ўсади. Фақат битта тури экинлар орасида учрайди.