ЗАЪФАРОН

ЗАЪФАРОН (Crocus sativus L.) — сапсаргулдошларга мансуб кўп йиллик ўтсимон туганак пиёзли ўсимлик. Ёввойи хрлда учрамайди. Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Жан. Европа, Озарбайжонда катта майдонларда экилади. Пиёзининг диаметри 1—2 см. Барги 5 — 15 та, оч сариқ рангда; эни 2 мм, туксиз. Гули 1—4 та, гултожи оқиш, пастки қисми (ташқи томондан) бинафша ранг, уз. 2—4 см. Чангчилари гулқўрғондан қисқа. Кўсаги чўзиқ, эни 6—7 мм. Фев. —июлда гуллайди, апр. —августда мева беради. Таркибида эфир мойи бўлгани учун ҳиди жуда ўткир ва ёқимли. 90—100 минг дона 3. гулидан 1 кг куриган гул тумшуқчалари олинади. 3. гулининг қуритилган тумшуқчалари мураббо, тортлар ранги ва таъмини яхшилаш, озиқовқат (пишлоқ, сариёғ, ликёр ва б. ранг бериш учун), парфюмерия (атирупа) саноатида ишлатилади. Табобатда доридармон сифатида қўлланилади.