ЗАФАРОБОД ТУМАНИ

ЗАФАРОБОД ТУМАНИ — Жиззах вилоятицат туман. 1973 й. 12 апр. да ташкил этилган. Жан. да Жиззах тумани, шим. ғарбда Арнасой ва Дўстлик туманлари, шим. да Фориш тумани, шаркда Пахтакор тумани билан чегарадош. Майд. 0,47 минг км2. Аҳолиси 40,3 минг киши (2000). 3. т. да 1 шаҳарча (Зафаробод), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бирлик, Ёрқин, Лолазор, Тимирязев, Учқаҳрамон, Чимқўрғон, Ҳулкар) бор. Маркази — Зафаробод шаҳарчаси.

Табиати. 3. т. ҳудуди Мирзачўл даштининг ғарбида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик бўлиб, лёссимон қумоқ ва қумлоқлардан иборат, бир қисми Нурота тогларининг шимшарқий этакларига туташ. Иклими континентал. Июлнинг ўртача траси 26—28°, янв. ники — 8,5°. Йилига 250—280 мм ёғин тушади. Вегетация даври 200—210 кун. Ер ости сувлари юза, шўр ва шўртоб. Ерлари Жан. Мирзачўл каналидан суғорилади. Оқова шўр сувларни чиқариб юбориш учун ариқ ва зовурлар қазилган. Ёввойи ўсимликлар. Аҳолиси асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус, татар, қирғиз ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 85 киши тўғри келади.

Хўжалиги. Туманда 5 та саноат корхонаси: пахта тозалаш зди, нон ёпиш цехи, босмахона, «Бунёд» и. ч. корхонаси, «Улуғбек» хусусий и. ч. бирлашмаси бор. Қ. х. да 17 ширкат хўжалиги ва I ижара ширкат жамоаси мавжуд. Мевасабзавот қуритиш, гилампоёндоз цехлари, макарон цехи, тегирмон, мойжувоз, бичиштикиш цехлари ишлаб турибди. Хўжаликларда 11,5 минг қорамол, 37,2 минг қўйэчки боқилади.

Асосан, гўшт, сут, мевасабзавот, полиз экинлари, ғалла етиштирилади. 3. т. да деҳқон фермер хўжаликлари, хусусий ва кичик корхоналар, тижорат дўконлари фаолият кўрсатмоқда. 70 дан ортиқ умумий таълим мактабида 28600 ўқувчи таълим олмоқца. Лицей ва гимназия мавжуд. 34 кутубхона, 385 ўринли 3 касалхона, 8 даволаш амбулаторияси, 6 қишлоқ врачлик шохобчаси, 5 дорихона, 94 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат кўрсатмоқда. Туман ҳудудидан Буюк ипак йўли деб аталган қад. карвон йўли ўтган. Уструшона, Зомин, Пишоғар каби тарихий жойлар, кўҳна қалъалар қолдиқлари, қад. қабристонлар сакланган. Туманда Даштобод т. й. станцияси бор. Зомин — Тошкент, Зомин — Жиззах, Зомин — Гулистон каби йўналишларда автобус қатнайди. Туманда «Шарқ тонгги» газ. нашр этилади (адади 2000).