ЗАФАР

ЗАФАР — Тошкент вилоятидаги шаҳарча (1918—72 й. ларда Олмазор қишлоги). Бекобод туманы маркази. Тошкентдан 120 км жан. да, яқин т. й. станцияси — Бекобод (22 км). Аҳолиси 7,7 минг киши (2000).

3. қад. аҳоли масканларидан бири, унинг марказидаги «Номсиз тепа» кабристонидан 8—9а. ларга оид археологик буюм қолдиқлари топилган. 1870 й. да қишлоқ Россиядан кўчириб келтирилган русларнинг Корзинкин номли хуторига айлантирилди ва Далварзин волостининг маркази бўлди. Хутор ёнида 60 га олмазори ҳам бўлган (қишлоқнинг аввалги номи шундан). 1918 й. Олмазор қишлоғида шўролар отлиқ армияси учун қорабайир отлар етиштириб берадиган от зди ташкил қилинди. 1926 й. от зди ўрнида «Далварзин» уруғчилик хўжалиги тузилди. 1930 й. бу хўжалик пахтачилик сзига айлантирилди ва Олмазор қишлоғи сз қўрғони бўлиб қолди. Зафарда маъмурий ва маданиймаиший бинолар, спорт иншоотлари, бозор, 2 касалхона, 3 умумий таълим мактаби, пед. билим юрти бор. «Ёшлик» савдо маркази қурилган. Кутубхона, маданият уйи, пед. билим юрти қошида лицей, меҳнат таълими коллежлари, хусусий савдо дўконлари бор. Туман ҳокимияти биноси олдига «Номаълум аскар» монумента ўрнатилган. Зафардан Тошкент — Бекобод автомагистрал йўли ўтган. Автобустакси саройи, кўчма қурилиш колонналари, «Сарбон» юк ташиш транспорти автокорхонаси бор.