ЗАФАР ДИЁР

ЗАФАР ДИЁР (1912, Чуст тумани — 1946.14.4, Тошкент) — ўзбек болалар шоири. Тошкент пед. интида ўқиган (1938—41). «Ленин учқуни» (1936—41), «Қизил Ўзбекистон» (1941—46) газ. ларида адабий ходим ва масъул котиб. «Қўшиқлар» (1933), «Тантана» (1938), «Шеърлар» (1939), «Муборак» (1940), «Совға» (1944), «Сув билан сухбат» (1976) «Бизнинг қуролимиз» (1941), «Бизнинг оила» (1942) ва б. шеърий тўпламлар муаллифи. «Чаман» (шеър, эртак ва достонлар, 1948) китоби мактабгача ёшдаги болалар учун. 3. Д. ўзбек болалар адабиётида достон жанрини бошлаб берган шоирлардан бири ҳисобланади («Машинист», «Казбек» ва б.). Бундан ташқари, болалар драматурги ҳамдир. Унинг «Бахтли ёшлик», «Уч оғайни» пьесаларида болалар ўртасидаги дўстлик, биродарлик улуғланади.

Ад.: Владимирова Н. В., Зафар Диёр [Танқидий биографик очерк], Т., 1954; Узбек болалар адабиёти тарихи очерки, Т., 1978; Узбек болалар адабиёти ва адабий жараён, Т., 1989.