ЗАФАР АРКИ

ЗАФАР АРКИ, Зафар дарвозаси — бирор тантана муносабати билан қурилган иншоот, ҳашаматли дарвоза. Қад. Римда ғолиб лашкарбошиларнинг шаҳарга тантанавор кириб келиши учун Римдаги зафар арки. махсус қурилган. Бизгача сақланган энг қадимги Зафар арки — Сципион арки (Рим, мил. ав. 190 йил). Ҳайдарободдаги Чор минор З. а. (1591) хам машҳур, Зафар аркининг кўпчилиги мармар ҳайкал, рельефли расм ва нақшлар билан безатилган, дастлаб ёғочдан вақтинча, кейинчалик мармар, харсанг, ғиштдан доимий қилиб қайта қурилган.