ЮМРОНҚОЗИҚЛАР

ЮМРОНҚОЗИҚЛАР — тийинсимонлар оиласига мансуб кемирувчилар уруғи. Танаси 14—40 см, думи 4 — 25 см. Ранги оқиш, қум рангда, қўнғир кулранг ва бошқалар тусда. Евросиё ва Шим. Америка пасттекисликлари, тоғли чўллари, қисман чўл, тундра ва тоғларда (3500 м гача) тарқалган. 20 дан кўпроқ тури бор. Шундан сариқ юмронқозиқ Қозоғистон ва Ўрта Осиё чўлларида учрайди. Ҳамма Юмронқозиқлар кундузи фаол ҳаёт кечиради. Кишда уйқуга киради. Кўпчилиги колония бўлиб яшайди. Ўсимликларнинг ер усти ва ости қисмлари билан озиқланади; уруғларини йиғади. Йилига бир марта урчийди, 5—8 бола туғади. Кўпчилик Юмронқозиқлар донли ўсимликларнинг хавфли зараркунандаси ва қатор касаллик қўзғатувчиларнинг табиий ташиб юрувчисидир. Йирик турлари териси учун овланади.