ЮВЕНИЛ СУВЛАР

ЮВЕНИЛ СУВЛАР — Ер қаърининг ўта чуқур жойларидан ва юқори мантиядан ажралиб чиқадиган буғлардан, эҳтимол Н ва О нинг диссоциацияланган (таркибий қисмларга ажралган) атомларидан ҳосил бўлган сувлар. «Ювенил сувлар с» термини фанга 1902 йилда Э. Зюсс томонидан киритилган. Унинг фикрича, Ювенил сувларнинг ҳосил бўлишига магма совишида ажралиб чиққан буғлар ёки гидрат минераллар таркибидаги кристаллизацион (минералларнинг кристалл панжарасидаги молекула кўринишидаги) ва конституцион (минералларнинг кристалл панжарасидаги ион шаклидаги) сувлар сабаб бўлади.