ЮБИЛЕЙ

ЮБИЛЕЙ (лот. қадимий яҳудийча — ҳар 50 йилда нишонланадиган йил сўзидан) — тарихий воқеалар, буюк шахслар ҳаёти ва фаолиятининг, бирор ташкилот, муассаса ва бошқаларнинг йиллигини кенг жамоатчилик томонидан тантанали равишда нишонлаш маросими. Юбилейи нишонланадиган шахс, ташкилот, муассаса юбиляр ҳисобланади.