ЮГ

ЮГ — РФнинг Европа қисмидаги дарё, Вологда ва Киров вилоятлари ҳудудида. Шим. Двина дарёсининг ўнг бош ирмоғи. Уз. 574 км, ҳавзасининг майд. 35,6 минг км2. Юқори қисмида тор ва чуқур водийда, серостона ва саёз жойлари кўп ўзанда оқади. Қуйи қисмида дарёнинг водийси ва ўзани анча кенг. Юг, асосан, қор ва қисман ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 306 м3/сек. Нояб. бошларидан апр. охирларигача музлайди. Ёғоч оқизилади. Қуйи қисмида кема қатнайди. Асосий ирмоқлари — Кичменга ва Луза.