ЮКОН — Шим. Америкадаги дарё, Канада ва АҚШ ҳудудидан оқади. Уз. 3700 км, ҳавзасининг майд. 855 минг км2. Кордильера тоғларидан бошланиб, юқори қисмида Юкон платосидаги чуқур тоғ водийсидан, катта қисми Аляска текисликларидан оқади. Беринг денгизининг Нортон қўлтиғига қуйилади. Асосий ирмоқлари: Танана, Пелли, Поркьюпайн ва Коюкук. Ўртача сув сарфи 6,5 минг мУсек., баҳорда тошади. Окт. —ноябрда музлайди. Май ойидан сентябргача 3200 км масофада кема қатнацди.