ЮККА

ЮККА — пиёзгуллиларга мансуб кўп йиллик дарахтсимон ўсимликлар туркуми. Юкканинг 50 тури маълум. Марказий Америка ва Шим. Американинг жан. қисмида ёввойи ҳолда ўсади. Ипсимон Юкка (V. §1опо8а) тури экилади. Айрим турлари 800 йилгача яшайди. Пояси ёғочсимон, бал. 6—12 м. Ингичка, дағал барглар йиғиндиси (розетка)дан иборат. Гулбанди 2 м, гача, тўпгули рўваксимон, гуллари йирик, оқ, меваси 6 уяли чаноқ, четдан чангланади. Тупроқ танламайди. Асосан, манзарали ўсимлик сифатида паркларда, ботаника боғларида экилади. Баргидан арқон, дағал матолар тайёрлашда ишлатиладиган тола олинади, айрим турларининг гулларидан салат тайёрланади. Юкка баҳорда илдизини бўлиш орқали ёки кўчатидан кўпайтирилади.