ЮКАТАН

ЮКАТАН — Марказий Америкадат ярим орол, Мексика қўлтиғи билан Кариб денгизи оралиғида. Асосий қисми Мексикага (Юкатан штатй), жан. шарқий қисми Гватемала ва Белизга қарашли. Майд. 180 минг км2 чамасида. Ҳудудининг катта қисми пасттекислик, жан. шарқида Майя тоғлари (энг баланд жойи 1122 м) бор. Карст кенг тарқалган. Иқлими иссиқ, тропик пассатли иқлим. Йиллик ёғин 500—2000 мм. Ксерофит буталар, сийрак ўрмонлар, марказий қисми ва жан. да доим яшил тропик ўрмонлар бор. Агавахенекен, цитрус ўсимликлар плантациялари барпо қилинган, пахта, маккажўхори экилади. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Кампече, Прогресо портлари (Мексика) бор.