ЙОШКАР-ОЛА

ЙОШКАР-ОЛА (1919 й. гача Царё во – кокшайск, 1919—27й. ларда Крас – нококшайск) — РФдаги шаҳар, Марий Эл Республикаси пойтахти. Волга дарёсидан 50 км шим. да. Қозон — Москва линиясидаги т. й. станцияси. Шоссе йўллар тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 276,5 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик ва металлсозлик. «Электроавтоматика», яримўтказгич асбоблар, «Контакт», савдо машинасозлиги, ўрмон хўжалиги машинасозлиги, асбобсозлик, совиткич жиҳозлари з-длари бор. Витамин, сут, консерва, сунъий чарм з-длари, гўшт-сут к-тлари, кондитер, трикотаж, тикувчилик, поайбзал ф-калари бор. Мебель ва курилиш материаллари ишлаб чикарилади. 3 олий ўқув юрти, жумладан, унт, 9 та ўрта махсус ўқув юрти, 3 музей (шу жумладан, ўлкашунослик музейи), Мари мусиқали драма театри, рус драма театри, қўғирчоқ театри, телемарказ мавжуд. Йошкар-Олага 1584 й. асос солинган.