ЙЕНСЕН

ЙЕНСЕН (Jensen) Йоханнес Ханс Даниель (1907.25.6, Гамбург — 1973.11.11, Гейдельберг) — немис на-зариётчифизиги. Гамбург ун-тини тугатган (1932).

Илмий ишлари атом ядроси назарияси ва қаттиқ жисм физикасига оид. Фанга спин-орбитал боғланиш тушунчасини киритган. М. Гепперт-Майеразя мустақил равишда ядронинг қобиқ моделини ишлаб чиққан. Кристалларда ионларнинг ўзаро таъсирлашишини ўрганган ва кристаллар тўлиқ энергиясининг атомлараро масофага боғлиқлигини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1963).