ЙЕНА УНИВЕРСИТЕТИ

ЙЕНА УНИВЕРСИТЕТИ — Фридрих Шиллер номидаги Йена университети — Германиядаги йирик ун-тлардан бири. 1558 й. Йенадаги акад. гимназия негизида ташкил қилинган. Фалсафа ва тарих, филол., иқтисодий кибернетика, пед., адабиёт ва санъат, тиббиёт, биол., кимё, физика, мат., технология, хуқуқ, теология, жисмоний тарбия бўйича мутахассислар тайёрлайди. 5 мингдан ортиқ талаба ўқийди. Ун-т кутубхонасила (1558 й. ташкил этилган) 2,5 млн. дан ортиқ асар сақланади.