ЙОСЕМИТ ШАРШАРАСИ

ЙОСЕМИТ ШАРШАРАСИ — Йосемити-Крик дарёсидаги шаршаралар каскади. Йосемит миллий парки ҳудудида (АҚШнинг Калифорния штатида). Умумий бал. 727 м, энг юқоридаги Аппер-Йосемити шаршарасининг бал. .430 м. Тўлин сув даври тоғлардаги қорлар эрийдиган мавсум — баҳор ва ёз бошларига тўғри келади.