ЙОРУБА ТИЛИ

ЙОРУБА ТИЛИ — йоруба халқи тили. Кватшмари оиласига мансуб. Нигериянинг жан.-ғарбий ҳудудларида, шунингдек, Догомеянинг баъзи вилоятлари ва Тогонинг шарқий ҳудудларида тарқалган Йоруба тилида тахм. 26,2 млн. киши сўзлашади (1992). Бир неча диалектларга ажралади. Йоруба тилида 7 та соф ва 7 та димоқбурунда ҳосил бўладиган унлилар мавжуд. Унлилар уйғунлашуви ва элизиясн кенг тарқалган. Луғат таркибида икки ва ундан ортиқ сўздан ибо-рат қўшма сўзлар кўплаб учрайди. Юқори, қуйи ҳамда ўрта оҳанглар аниқ фаркланади, сирғалувчи (юқориланувчи ва пасаювчи) товушлар ҳам учрайди. Гап қурилиши сўзларнинг қатьий тартибига асосланган ёзуви лотин алифбоси асосида.