ЙЎЛДОШЛИЛАР

ЙЎЛДОШЛИЛАР, юксак сутэмизувчилар (Euteria, яъни Placentalia) — сут эмизувчилар кенжа синфи. Ҳақиқий йўлдоши бор; халтаси бўлмайди. Эмбриони бачадонда ривожланади. Бирмунча ривожланган, яъни мустақил сут эма оладиган бола туғади. Тишлари 2 хил (сут ва доимий тишлар) бўлиб, 2 марта алмашинади. Бош мия катта ярим шарлари яхши ривожланган, сўгал тана орқали ўзаро бирлашган. 18 та: ҳашаротхўрлар, жунқанот-лилар, қулқанотлилар, приматлар, чалатишлилар, панголиналар, товуш-қонсимонлар, кемирувчилар, китсимонлар, йиртқичлар, куракоёқлилар, найбурунлилар, хартумлилар, даманлар, сиренлар, сўгалоёқлилар (баъзан жуфт туёклиларга киритилади), тоқтуёқлилар, жуфттуёқлилар туркуми бор.