ЙЎЛДОШЕВ

ЙЎЛДОШЕВ Иброҳим (1941, Жарқўрғон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). СамДУни тугатган (1965). 1965—96 й. ларда Жарқўрғон туманидаги 15-мактабда она тили ва адабиёти ўқитувчиси. Йўлдошев ўқувчиларга замон талаблари асосида билим бериш билан бирга, ўқувчиларнинг ёзма нутқини ўстириш, луғат бойлигини оширишга катта эътибор беради.