ЙЎЛДОШЕВ Абдулазиз Даминович

ЙЎЛДОШЕВ Абдулазиз Даминович (1921.8.11, Андижон вилояти, Хонобод ш. — 1968.16.9, Андижон) — 2-жаҳон уруши катнашчиси, лейтенант. 8-ўқчи дивизиянинг 229-полки, 6-ўқчи ротасининг командири. 1940 й. дан армия сафида. Сталинград жангида, Курск остоналаридаги жангда ва б. бир қанча шаҳарларнинг мудофаа жангларида қатнашган. Икки марта оғир ярадор бўлган. Днепр дарёсини кечиб ўтишда мислсиз жасорат кўрсатган Й. Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1943, 16-окт.). Урушдан кейин Андижонда артель раиси, пахта тозалаш з-дида директор ўринбосари лавозимида хизмат қилган. Хонобод ва Андижондаги кўча ҳамда Андижондаги 45-мактабга унинг номи берилган.