ЙЎЛДОШЕВ

ЙЎЛДОШЕВ Маҳмуджон (1953Л1.8, Избоскан тумани) — хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи (2000). Кучли, кенг диапозонли овоз соҳиби. Т. Жалилов номидаги Андижон мусиқа билим юртини тугатган (1973). Ашулачилик санъати сирларини дастлаб X. Раҳимов, кейинчалик Ф. Мамадалиев, F. Ҳожиқулов, Ў. Нуралиевлардан ўрганган. Андижон мусиқа мактаби ўқитувчиси (1973—78), Андижон филармонияси (1979—86), «Мақом» ансамблит (1987 й. дан) хонанда. Репертуаридан маком йўллари («Насруллойи», «Насри Уззол, «Чапандози Ироқ»), катта ашула («Ўзбекистон», «Соз этгали келдик»), бастакорлар асарлари («Қоши ёсунму дейин», «Халқимиз», «Қаландар ишқи», О. Хотамов; «Қадимги Ушшоқ» туркуми, Ф. Мамадалиев; «Ёримга айтинг», «Қайдасан», «Муҳаббат лайлоси», А. Исмоилов) ва б. ўрин олган.