ЙЎЛДОШ ШАҲАР

ЙЎЛДОШ ШАҲАР — йирик шаҳар атрофида (унинг чегарасидан ташқарида) бунёд этилган кичик шаҳар, посёлка. Йўлдош шаҳар транспорт йўли орқали катта шаҳар билан яхши боғланган бўлади. Унда, асосан; йирик шаҳарда ишлайдиган аҳолининг бир қисми яшайди. Йўлдош шаҳар йирик шаҳарнинг бир қисми ҳисобланади. Саноат тараққиёти оқибатида вужудга келган. Бино ва иншоотлари аҳолининг яшаши, дам олиши учун қулай қилиб, табиат билан уйғунлаштириб қурилади. Ўзбекистонда биринчи Йўлдош шаҳарга 1966 й. даги зилзиладан кейин Тошкент шаҳар яқинида асос солинган (Сергели Й. ш. часи, 1967).