ЙОДИДЛАР

ЙОДИДЛАР — йоднинг металл ёки металлмаслар билан ҳосил қилган бирикмалари, йоднинг баъзи ҳосилалари. Йодидларнинг аксариси сув, спирт ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Йодидлар элементлар, уларнинг оксидлари ёки карбонатларига водород йодид (йодид кислота) таъсир эттириб олинади. Қиздирилганда диссоциацияга осон учрайди, натижада эркин ҳолда йод ажралиб чиқади. Йодидлар ўта соф моддалар (Мас, титан, цирконий ва б.) олишда қўлланилади.