ВУЛКАН БОМБАСИ

ВУЛКАН БОМБАСИ — вулкандан пластик ёки суюқ ҳолатда отилиб чиқиб, ҳавода учиб кетаётган пайтда турли шаклларда (ноксимон, дуксимон, тухумсимон, шарсимон, лентасимон ва ҳ. к.) қотган лава парчаси. Вулкан бомбаси узунли-ги бир неча см дан 5—7 м гача. Вулкан бомбаси майдаланиб вулкан қумлари ёки кукунларига айланади. Ўзбекистонда Томди, Курама, Чатқол тоғларида палеозой эрасининг силур, девон давридаги вулкан тоғ жинсларида катталиги 15 см дан 1,5 м гача Вулкан бомбаси учрайди.