В

В — ўзбек кирилл алифбосининг учинчи ҳарфи. Бу товуш ҳарф талаффузида ўпкадан чиқаётган ҳаво товуш пайчаларини тебрантириб, оғиз бўшлиғи opqали икки лаб орасидан сирғалиб ўтади. Икки варианти бор: лаб-лаб ва лабтиш. Биринчиси ўзбек тилига оид сўзлар (ов, қиров ва б.), иккинчиси ўзга тиллардан ўзлаштирилган сўзлар (висол, винт ва б.) таркибида учрайди. Ўзга тилга оид (рус тили ва у орқали ўзлашган) сўзлар охирида келганда ва жарангсиз ундош олдидан «ф» тарзида талаффуз этилади (мас., автобус — афтобус, актив — актиф ва ҳ. к.) – 1929—39 й. ларда амалда бўлган ўзбек лотин алифбосида, шунингдек 1995 й. да қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида (21-ўринда) V кўринишига эга. Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда В ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.