ВАВЕЛЛИТ

ВАВЕЛЛИТ (биринчи топган У. Уэй-велл номидан) — минерал. Кимёвий формуласи А1,|ОН)31(РО4),]. 5Н2О. Ромбик сингонияли. Призма шаклидаги игнасимон, толасимон кристаллар ва елпиғичсимон агрегатлар. Ранги оқ, ялтираши шишасимон. Қаттиқлиги 4. С. ог. 2,4. В. олтин ва феруза конлари нураш зонасида ҳосил бўлади. Кам учрайди. Ўзбекистонда Кўкпатос (Марказий Қизилқум) ва Феруза конида (Қурама тизмаси) топилган. Вавеллит РФ да Урал (Сисерт), Англияда (Сент-Остелл) ва б. жойларда бор. Фосфор олинадиган руда.