ВОРОНЕЖ ОТ ЗОТИ

ВОРОНЕЖ ОТ ЗОТИ — арава, чана ва қўшга қўшиладиган, юк ташишга мослашган от. Воронеж вилоятининг қатор туман ва хўжаликларида Россияда битюг номи билан маълум бўлган маҳаллий отларни оғир юк тортувчи ва йўртоқи от зотлари билан чатиштириб чиқарилган. Воронеж от зоти қишлоқ хўжалиги ва б. ишларни бажаришца ишчанлиги билан ажралиб туради. Озуқа ва шароит танламайди, чидамли. Зот ичида қорамтир ва қора тусли отлар кўп. Айгарларининг тирик вазни 550 кг, биялариники 525 кг. Деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлатиш учун Воронеж от зоти қўл келади.