ВОЛЮТА

ВОЛЮТА (итал. voluta — жингалак) — ўртасида «кўз» ишланган чулғам (спирал)симон меъморий безак. Ионий ордерида устун бошасинчнг таркибий қисми. Коринф ордерида ва б. услубларга хос каллакларда ҳам учрайди (қ. Меъморлик ордерлари). В. бино қисмларини туташтирувчи меъморий қисм, карниз, пештокларни, эшик ва дераза ҳошияларини (асосан Сўнгги Уйғониш ва барокко меъморлигида) безаган.