ВОЛОГДА ВИЛОЯТИ

ВОЛОГДА ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1937 й. 23 сент. да тузилган. Вологда вилояти вда 15 шаҳар ва 14 шаҳарча бор. Майд. 145,7 минг км2. Аҳолиси 1367 минг киши (1999). Маркази — Вологда ш. В. в. нинг ер юзаси текислик. Қазилма бойликлари: торф, қўнғир темиртош, ўтга чидамли гил, кварц қумлари, ош тузи ва минерал булоқлар. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 14°, июлники 18». Йилига 500 мм ёғин тушади. Энг йирик дарёлари: Сухона, Юг, Молога, Шексна ва б. В. в. дан Волга-Болтиқ сув йўли ва Шим. Двина капали ўтади. Кўллари: Онега, Белое, Кубена. Жан.-ғарбида Рибинск сув омбори бор. Тупроклари чимли-подзол, аллювиал ва чимли карбонатли, ботқоқ тупроқлар. Майд. нинг 70 — 80% ўрмон, 12% ботқоқлик.

Вологда вилояти РФдаги энг йирик ёғоч тайёрлаш ва ёғочсозлик саноати р-нларидан бири. Йирик целлюлоза-қоғоз к-тлари, қоғоз, картон ф-калари, фанера корхоналари бор. Қора металлургия (Череповецда металлургия к-ти, Великий Устюгда қуйиш-механика з-длари) етакчи тармоқ ҳисобланади. Машинасозлик (Череповец, Вологда), металлсозлик (арра, ёғоч тилиш рамалари, судраш тракторлари, қоғоз тайёрлаш машиналари ва б. ишлаб чикарилади), ўрмон кимёси, енгил саноат ҳам муҳим ўрин тутади. Озиқ-овқат саноатида чорвачилик маҳсулотларидан сут, гўшт, ёғ, пишлоқ тайёрланади. Кўллардан балиқ овланади. Бадиий ҳунармандчилик (кружево тўқиш ва б.) ривожланган.

Қ. х. сут чорвачилиги ва зиғирчиликка ихтисослашган. Асосий экинлари — жавдар, сули, арпа, толали зиғир, емхашак экинлари, картошка, сабзавот. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Вологда вилояти ҳудудидан Москва — Архангельск, Киров — СанктПетербург т. й. ўттан. Волга-Болтиқ сув йўли ва Шим. Двина сув системасида кемалар қатнайди. Вологда вилоятида 3 олий ўқув юрти, 3 театр, 4 музей бор.