ВОЛЬФРАМ КАРБИД

ВОЛЬФРАМ КАРБИД, WC — вольфрам монокарбид, кулранг, гексогонал панжарали кристалл модда. осмодификацияси барқарор бўлиб, 2525° дан юқорида (5-WC кубсимон панжарали кристалл ҳолатга ўтади, 2720° да парчаланади. Зичлиги 15,6 г/см3, Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 9. Ҳавода 430° гача барқарор, 800—1200° да WO3 гача оксидланади. Нитрат ва сульфат кислоталар б-н, хлорид ва нитрат кислоталар аралашмаси (3:1) билан бирга қайнатилганда реакцияга киришади. Водород атмосферасида, айниқса сув буғлари иштирокида қиздирилганда таркибидаги углерод микдори кескин камаяди. 500° дан юқорида хлор билан бирикади. Вольфрам карбид вольфрам билан углеродни водородли муҳитда 1430— 1630° да қиздириб олинади. Уни (WCO)6 ни 1030°да парчалаб, вольфрамат кислота, WO3 га 900—1000° да водород ва метан газларини таъсир эттириб олиш ҳам мумкин. Вольфрам карбид металлокерамика қаттиқ қотишмаларининг асосини ташкил қилади. У чўян, пўлат, латун, сополларга ишлов берадиган асбоблар тайёрлашда, металлар юзасининг ишқаланишига чидамли крпламаси катализатор сифатида кўлланилади.