ВОДИЙ-ал-АРАБА

ВОДИЙ-ал-АРАБА — Ғарбий Осиёдаги узилма водий, Иордания ва Исроил давлатлари чегарасида. Ҳор (Ал-Ҳор) ботиғини (Улик денгиздан жан. га томон) Қизил денгизнинг Ақаба қўлтиғи ботиғи б-н боғлайди. Уз. 125 км чамасида, кенглиги 10—20 км. Чўл ландшафти устун; ёғин 100 мм дан кам, мавсумий дарёлар бор. Хурмозорли воҳалар учрайди. Водий бўйлаб Эйлат — Тель-Авив нефть қувури ўтган.