ВЛАДИМИР

ВЛАДИМИР — ВОЛИНЬ КНЯЗЛИГИ — қад. рус князлиги. Ғарбий Буг ва Припять дарёларининг ўнг ирмоқларида жойлашган. 12-а. нинг 1-ярмида Қад. Русь давлатидан мустақил бўлиб ажралиб чиққан. 1199 й. ўз ҳукмронлиги остига Галич ва Волинь ерларини бирлаштирган.