ВИТТИХЕНИТ

ВИТТИХЕНИТ (Германиядаги Виттихен жой номидан) — минерал. Кимёвий формуласи CUjBiSj. Ромбик сингонияли. Майда ҳалқасимон ва пластинкасимон ва шаклеиз агрегатлар. Ранги тўқкулранг, қўрғошинсимон. Ялтироқлиги металлсимон. Қаттиқлиги 2—3. С. of. 6,3—6,7. Гидротермал контактметасоматик конларда мис ва висмут минераллари билан бирга ҳосил бўлади. В. Ўзбекистонда Қурама (Қалмоқкир, Оқтош, Адрасмон, Мазбулоқ) ва б. вольфрам-молибден конлари (Ингичка, Яхтон, Чоштепа) да учрайди. В. Германияда (Виттихен), АҚШда (Бьют) ва б. жойларда маълум. Мис, висмут олинадиган руда.