ВИТЕБСК

ВИТЕБСК — Белоруссия Республикасидаги шаҳар. Витебск видоятининт маркази. Ғарбий Двина дарёсининг баланд соҳилида жойлашган. Ғарбий Двина дарёсидаги пристань. Йирик т. й. тугуни. Ахолиси 361,8 минг киши (1999). Витебск биринчи марта 1021 й. ги солномаларда тилга олинган. Белоруссиянинг Минск ва Гомель ш. ларидан кейинги йирик саноат маркази. Енгил саноат етакчи ўринда туради. Тўқимачилик саноати корхоналари (пайпоқ-трикотаж ф-каси, гилам к-ти), тикувчилик, пойабзал, зиғир тола ф-калари бор. Бошқа муҳим тармоқ машинасозликдир (станоксозлик, электр асбоблари, радио ва соат деталлари, мотор ремонти, тракторлар учун эҳтиёт қисмлар чиқарадиган з-д, металл буюмлари, асбобсозлик, телевизион з-д ва б. з-длар мавжуд). Озиқ-овқат саноати (гўшт, ун ва парранда к-тлари, ёғ-экстракция з-ди ва б.) ривожланган. Витебскда Белоруссияда энг йирик ёғочсозлик к-тларидан бири, уйсозлик к-ти, қурилиш материаллари к-ти, оҳак материаллари ва б. к-тлар ишлаб турибди. 4 олий ўқув юрти, 2 театр, 2 музей, Благовешченск черкови (12-а.) бор.