ВИСКОНТИ

ВИСКОНТИ (Visconti) Лукино (1906.2.11, Милан – 1976.7.3, Рим) – итальян режиссёри. Қаршилик кўрсатиш қатнашчиси. Неореализм асосчиларидан. «Ер титрамокда» фильми неореализм чўққиларидан бирига айланди. Энг яхши фильмлари: «Энг гўзал», «Рокко ва унинг ака-укалари», «Венециядаги ўлим», «Людвиг», «Интерьердаги оила портрети», «Бегуноҳ» ва б. 1945 й. дан театр режиссёри сифатида ҳам ишлаган. Драма ва опера театрларида спектакллар қўйган («Уч опа-сингиллар», «Ваня тоға», «Травиата», «Трубадур» ва б.).