ВИСКИ

ВИСКИ (инг. whisky — оби ҳаёт) — ўткир алкоголли ичимлик (ҳажмга кўра спирт миқдори 40—50%). Асосан Англия ва АҚШда тарқалган. Виски дон хом ашёсидан тайёрланган сусло (атала)ни ачитиб, сўнгра ҳайдаш йўли билан олинади. Етилган Вискига дистилланган сув ва тозаланган спирт, айрим ҳолларда вино, хушбўй моддалар экстрактлари қўшилади.