ВИШНУ

ВИШНУ — веда динида оламларни сақлаб турувчи ва муҳофаза қилувчи худо. Коинотнинг ички куч-қувватини ифодалаган. Браҳма ва Шива билан илохий триада (учлик)ни ташкил этган. Вишнуизм ҳиндуизмнинг 2 асосий оқимдан бири (иккинчиси — шиваизм) бўлиб, асосан Шим. Ҳиндистонда тарқалган.