ВИШИ

«ВИШИ» — Францияда 1940 й. июль — 1944 й. авг. да мамлакатни немис қўшинлари оккупация қилиб туришган даврда мавжуд булган қўғирчоқ тузумнинг номи. А. Ф. Летен ҳукумати ўрнашган Виши ш. номидан олинган. 1944 й. Франция озод этилгач, қўғирчоқ тузум тугатилган, «Виши» раҳбарлари эса ватан хоинлари сифатида судга тортилганлар.