ВИРАЖ

ВИРАЖ (франц. virer — бурилмоқ, тусини ўзгартирмоқ) — 1) бурилиш;

2) учувчиликда (пилотажда) горизонтал текисликда берк эгри чизиқ (айлана) ҳосил қилиб учиш; самолётни бир хилда ёнга оғдириб, ўзгармас илгарилама тезликда 360» буриб учирилади. Вираж учувчидан катта маҳорат талаб қилади;

3) автомобиль йўли бурилиши жойи, велосипед треки, автодром қайрилмаларида бир томонлама кўндаланг нишаби бўлган қисми;

4) анҳор, канал, нов ва б. нинг равон буриладиган жойи тубидаги кўндаланг нишаблик;

5) фотографияда — фототасвирга ранг беришда ишлатиладиган эритма.