ВИЛЬГЕЛЬМ I

ВИЛЬГЕЛЬМ I Фотиҳ (Willian the Conqueror) (1027/28, Фалез, Франция — 1087.9.9, Руан) — инглиз қироли (1066 й. дан). Нормандия сулоласидан, Нормандия герцоги (1035 й. дан). 1066 й. да норманд, француз ва итальян феодалларидан тузилган қўшин билан Англия қирғоқларига тушган ва Гастингс ш. яқинида қирол Гарольд II нинг инглиз-саксон қўшинларини енгиб, инглиз қироли бўлган. Барча феодалларни бевосита қиролга вассаллик қарамлигини ўрнатган.