ВИКТОРИЯ

ВИКТОРИЯ (Victoria) — Австралия шим. даги дарё. Уз 570 км, ҳавзаси 7,5 минг км2. Катта Қумли чўлдаги Кимберли платосидан бошланиб, чўл жойлардан оқиб ўтади. Тимор денгизининг жан. даги Жозеф-Бонапарт қўлтиғига қуйилади. Водийси тор, дарасимон. Ўртача сув сарфи 200 м3/сек. Май — нояб. да дарё саёзланади, юқори ва ўрта оқимида, ҳатто қуриб қолади. Серёмғирли дек. — фев. да тўлиб, баъзан тошиб оқади. Қуйилиш жойидан қарийб 150 км ичкаригача кема қатнайди.