ВИКТОРИЯ

ВИКТОРИЯ (Victoria) — нилуфардошларга мансуб кўп йиллик ўт. Жан. Америкадаги Амазонка ва Ориноко дарёларининг тинч оқадиган жойларида усади. Барги жуда йирик, дойра шаклида, диаметри 2 м гача. Баргининг чети тепага букилган. Усти яшил, ости қизғиш, сувга ботиб турган йўғон томирлари ва қаттиқ тиканлари бор. Томирлари орасида ҳаво пуфакчалари бўлга-нидан, барг 50 кг гача юкни кўтара олади. Виктория манзарали ўсимлик сифатида оранжерея ва ботаника боғларида ўстирилади. Виктория ўз ватанида йил давомида,аквариумларда авг. да гуллайди. Гулининг диаметри 40 см гача. Гули оқ, хушбўй, бир ярим сутка давомида гуллайди. Ғунчаси оқшом пайтида сув юзасига кўтарилиб. оқ булиб очилади, тонг отгандан сўнг оч қизил тусга киради, кундузи ёпилади, қоронғи тушгач тўқ қизил тусга киради; иккинчи кеча ўтиб, тонг отгач яна сув остига чўкади. Сув остида мева ҳосил қилади. Меваси ичидаги нўхатдек уруғи истеъмол қилинади.