ВИКТОР ЭММАНУИЛ II

ВИКТОР ЭММАНУИЛ II (Vittorio Emanuele) (1820.14.3, Турин – 1878.9.1, Рим) — Сардиния қироли (1849—61), Бирлашган Италиянинг 1-қироли (186178). Рисоржименто ҳаракати даврида либераллар (К. Кавур ва б.)ни қувватлаган ва республика — демократлар лагери билан курашган, лекин айни пайтда Ж. Гарибальдининг ҳарбий ғалабалари ва омма орасидаги машҳурлигидан ўзининг сулолавий мақсадларида фойдаланишга ҳаракат қилди.