ВИБРОМАЙДОН

ВИБРОМАЙДОН — қурилиш майдонлари ва з-длар шароитида бетон ва темир-бетон буюмлар (мас., блоклар, плиталар, девор панеллари, кўп ғовакли тўшамалар, кўприкларнинг қулочлари элементлари) тайёрлашда бетон қоришмаларни зичловчи титрама машина. Тебраниш тарзига кўра доиравий, вертикал, горизонтал йўналишда титрайдиган ва зарбий хилларга, тузилишига кўра ромли ва блокли хилларга бўлинади. Титрашлар Вибромайдондан унга маҳкамланган, ичига бетон қоришмаси солинган қолипга узатилади. Қолип В. га электромагнит, пневматик, гидравлик ёки механик қисувчи мосламалар билан маҳкамланади (қ. Вибратор).