ВЕСТФАЛИЯ

ВЕСТФАЛИЯ (Westfalen) — Германиядаги Рейн ва Везер дарёлари оралиғидаги тарихий вилоят. Илк ўрта асрларда саксларнннт ғарбий тармоғи бўлган вестфал қабилалари яшаган ҳудуд. 1807 й. да Наполеон I маркази Кассель ш. бўлган Вестфал қироллигини (1807 — 13) тузган. 1815—1945 й. ларда Пруссия вилояти (маркази — Мюнстер), 1946 й. дан Шим. Рейн-Вестфалия ерининг бир қисми.