ВЕСТФАЛ СИНДРОМИ

ВЕСТФАЛ СИНДРОМИ — наслдан наслга ўтадиган нерв касаллиги. Бунда қўл-оёқ вақт-вақти билан фалаж бўлиб қолади. Баъзи беморларда бош миянинг ҳаракатлантирувчи нервлари ҳам зарарланиши мумкин. Лекин бош мия нервлари, айниқса юз нерви ва кўзни ҳаракатлантирувчи нервлар борган мускуллар нормал ишлайди. Фалажланган қўл-оёқдаги пай рефлекслари заифлашади ёки йўқолади. Касаллик хуружи, одатда, бир неча соат давом этади. Хуружлар бўлмаган пайтда бемор ўзини яхши сезади.