ВЕРТИКАЛ ИНТЕГРАЦИЯ

ВЕРТИКАЛ ИНТЕГРАЦИЯ — ягона пировард маҳсулотни и. ч., сотиш ва истеъмол килишда умумий иштирок билан ўзаро боғланган корхоналарнинг и. ч. ва ташкилий бирлашмаси, кооперацияси, ўзаро ҳамкорлиги. Мас., материалларни етказиб берувчилар, узель ва деталларни тайёрлайдиганлар, пировард маҳсулотни йиғадиганлар, пировард маҳсулотни сотувчилар ва истеъмолчилар Вертикал интеграция иштирокчилари ҳисобланади.