ВЕРНЬЕР

ВЕРНЬЕР [ихтирочи, француз математиги П. Вернье (1580—1637) номидан] — 1)асбобсозликда — улчаш асбобларида асосий шкала бўлинмалари бўйича узунлик ва бурчакларни аниқроқ ҳисоблаш учун мўлжалланган қўшимча шкала. Верньер ёрдамида асосий шкала бўлинмалари қийматларининг улушлари аниқланади. Иши кузатувчи киши кўзини асосий ва қўшимча шкалалардаги 2 чизиқчага (штрихга) тўғри келтиришига асосланган; бунда штрихлардан бири иккинчисининг давоми бўлиши ва уларнинг учлари мос келиши керак. Верньер асосий шкала бўйлаб сирпанади. Унинг шкаласи бўлинмалари асосий шкаланикига қараганда анча майдароқ бўлади. Верньернинг ҳоз. номи — нониус;

2) радиоприёмник ва б. радиоаппаратларни радиотўлқинларга аниқ созлаш учун мўлжалланган мослама.